KCell 3.1 млн танга жарима тўлайди


KCell акциядорлик жамияти маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Казинформ ахборот агентлиги компаниянинг ахборотномасига таянган ҳолда Kun.uz хабар бермоқда.
Олма-Ота шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди 2015 йилининг 13 майидаги қарорига биноан компания маъмурий жавобгарликка тортилган. Эндиликда компания 3 171 200 танга жарима тўлайди.
Ахборотномада айтилишича, компания Қозоғистоннинг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида”ги кодексининг 162-моддасига кўра (“Аксилмонопол органининг кўрсатмасини бажармаслик”) жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.










