Ўзбекистонда доллар нархи яна ошди

Ўзбекистонда доллар нархи яна ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртага, 5 декабрь санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан бўладиган янги қийматини эълон қилди.

Хабарда айтилишча, АҚШ долларининг қиймати бироз ўсган. Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 45 тийинга кўпайган бўлиб, 1 АҚШ долларининг қиймати 8096 сўм 45 тийинни ташкил қилади. 1 евро қиймати эса 44,81 сўмга пасайиб, 9608 сўм 72 тийин деб белгиланди.

Таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.