Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолияти ташкил этилади

Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолияти ташкил этилади
Фото: Ҳуқуқий ахборот канали
Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, крипто-биржалар ва крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга қимматли қоғозлар, биржа ва биржалар фаолиятига оид қонунчилик татбиқ этилмайди.

Крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон ҳудудида шў’ба ёки бошқа турдаги ташкилотларини очиш асосида фақатгина чет эл юридик шахсларига берилади.

Бунда уларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ валюта операцияларига нисбатан валютани тартибга солиш ҳақидаги қонунчиликнинг нормалари татбиқ этилмайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди, улардан олинган даромад эса солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиққа тортиш базасига киритилмайди.

Шунингдек, крипто-биржалар кўрсатган хизматлари учун мукофот, шу жумладан крипто-активлар олиш ҳамда уларнинг мижозлардан ундириладиган миқдорини белгилаш, шунингдек крипто-активларни миллий ва чет эл валюталари орқали тасарруф этиш ҳамда бошқа крипто-активларга алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан биржа келишувларини ташкил қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.