Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк 28 апрелдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра долларнинг расмий курси 7,49 сўмга тушиб, бир доллар 10130 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 65,36 сўмга пасайиб, 10960,66 сўмга тенг бўлди.
Рубль курси ҳам 1,38 сўмга арзонлаган ва 1 рубль 135,64 сўмни ташкил этган.

Қайд этиш керакки, сўнгги ҳафталарда долларнинг расмий курси кетма-кет ошаётганди. 15 апрель куни Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси кескин кўтарилиб, 10 минг сўмлик нуқтадан ўтган, 21 апрель куни ҳам расмий курс ўсиши давом этганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.