Биржа савдоларида бензин, газ ва цемент нархи пасайди

Биржа савдоларида бензин, газ ва цемент нархи пасайди
Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи тушишда давом этмоқда.
UZEX матбуот хизмати хабарига кўра, 15 – 21 ноябрь кунлари \"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси\" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 135,4 млрд сўмлик товарлар сотилди.

АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5% га пасайди.

Суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 874,1 минг сўмдан 3 836,9 минг сўмга, яъни 1,0% га пасайди.

Цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 504,7 минг сўмдан 501,4 минг сўмгача, яъни 0,6% га пасайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.