Бош прокурор Турсунали Акбаровни тақдирлади

Бош прокурор Турсунали Акбаровни тақдирлади
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Судьялар олий Кенгаши раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсунали Акбаровни «Ўзбекистон прокуратурасига 30 йил» эсдалик нишони билан тақдирлади.

Бош прокурор томонидан суд тизими вакили тақдирланиши кўп учрамайдиган ҳолат, аммо ажабланарли эмас. Чунки, ҳар икки тизимнинг устувор мақсади битта: жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш. Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдек масалаларда ҳам икки тизим фаолиятида уйғунлик акс этади.

Бу борадаги ишлар самарадорлиги эса оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва матбуот котибларнинг фаоллигига боғлиқ.
Бош прокурор Турсунали Акбаровни тақдирлади
Турсунали Акбаровнинг тақдирланиши унинг ҳуқуқий соҳага ихтисослашган журналист сифатида кўп йиллик фаолияти эътирофи ҳамда Судьялар олий кенгаши матбуот котиби вазифасидаги камтарона меҳнатларига берилган эътибордир, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

«Zamin.uz» жамоаси Турсунали Акбаровни ушбу мукофот билан муборакбод этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.