Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Сирғали ва Олмазор туманларида истиқомат қилган республикамизда фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.

ИИВ хабарига кўра, 1978 йилда туғилган А.Ф., 1980 йилда туғилган М.А. ҳамда 1983 йилда туғилган А.Г. (аёл) ушбу жиноий гуруҳнинг аъзолари сифатида фаолият юритганлиги аниқ бўлган.

Гуруҳнинг фаол аъзолари бўлган А.Ф. ва М.А. Тошкент шаҳрида жойлашган «Автомобиль бозори», «Жомий бозори» ва «Бектўпи бозорлари»да бўёқ тарқатиш ва сотиш билан шуғулланиб, бизнес ҳамкорлари ҳамда яқин қариндошларига Telegram ижтимоий тармоғида ташкил қилган бир нечта гуруҳлари орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» материалларини тарқатиб, уларни «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилишган.

Ушбу шахсларнинг жиноий ҳаракатлари «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг фаол ёлловчилари ҳисобланган, айни пайтда халқаро қидирувда бўлган Маҳмуд Абдулмўмин (1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, Холдаров Махмуджон Абдумаликович) ва Ислом Абу Ҳалил (1984 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган Нурматов Исмоил Иброхимович)лар томонидан бошқарилган.
Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
«Маҳмуд Абдулмўмин»
Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
«Ислом Абу Халил»
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.