“Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеокамерага ноёб қўнғир айиқ тушди

Давлат экология қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, қўмита тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлимида ўрнатилган видеоқопқонда Тян-Шан қўнғир айиғининг тасвирлари муҳрланган.
Тян-Шан қўнғир айиғи сут эмизувчилар синфига мансуб йиртқич ҳайвон бўлиб, Помир, Тян-Шан, Ҳимолай ва Ҳисор тоғларида яшайдиган айиқларнинг кенжа тури ҳисобланади.
Мазкур айиқ тури Ўзбекистон Қизил китобига йўқолиб бораётган тур мақоми билан киритилган. Тян-Шан айиғи “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимлари ҳудудида учрайди.
Қайд этилишича, Тян-Шан айиғи Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тян-Шан қўнғир айиғи сут эмизувчилар синфига мансуб йиртқич ҳайвон бўлиб, Помир, Тян-Шан, Ҳимолай ва Ҳисор тоғларида яшайдиган айиқларнинг кенжа тури ҳисобланади.
Мазкур айиқ тури Ўзбекистон Қизил китобига йўқолиб бораётган тур мақоми билан киритилган. Тян-Шан айиғи “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимлари ҳудудида учрайди.
Қайд этилишича, Тян-Шан айиғи Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













