Моддий таъминот биттада тўланди

Моддий таъминот биттада тўланди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент тумани булими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варакасига асосан қарздор М.Азимов ҳисобидан, ундирувчи Н.Алимова фойдасига фарзандининг вояга етгунига қадар бўлган таъминоти бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фарзанди таъминоти учун алимент пулларини биттада,яъни уни вояга етгунга қадар бўлган қисмини тўлаш таклифини берди. Ундирувчининг розилиги ва тилхати асосида жами 62 миллион сўм алимент пуллари Н. Алимовага топширилди.
Шунинг асосида мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.