Қашқадарё вилоятида «Жигули» ёниб кетди (видео)

Қашқадарё вилоятида «Жигули» ёниб кетди (видео)
Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида 6 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида «Жигули» ёниб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи П.Ж. ушбу автомашинани Қарши шаҳар ҳудуди томон ҳайдаб кетаётиб, А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 38-километри, Манғит қишлоғи рўпарасига келганида электр симларидан қисқа туташув чиқиб, йўлнинг ўнг томон қисмига тўхтаб турган вақтида ёнғин чиққан.

Воқеа жойига Қарши шаҳар ФВВБ бўлими ходимлари етиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.