ШҲТ Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди

ШҲТ Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди
16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит бошланди. Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш нутқини сўзлади.

\"Саммитимиз, шубҳасиз, тарихий воқеадир. Бу пандемия синовларидан сўнг узоқ кутилган дўстларнинг юзма-юз учрашувидир. Бу шахсий мулоқот, ШҲТ мамлакатларнинг келажагини белгилаб берувчи қўшма қарорлар қабул қилиш имкониятидир”, - деди давлат раҳбари.
ШҲТ Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди
Бу тадбир Ўзбекистон раислигида тарихий Самарқандда ўтаётгани биз учун катта фахрдир. Умид қиламанки, кеча Самарқанд руҳи ва халқимизнинг кўп йиллик тарихий маданияти билан танишдингиз”, - дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мирзиёевга кўра, бугунги тадбир доирасида ШҲТ давлатлари етакчилари 40 дан ортиқ халқаро келишувларни имзолаши кўзда тутилган.
ШҲТ Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди
Фото: Akorda.kz
Тадбирнинг қолган қисми тор доирада давом этмоқда.
ШҲТ Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди
Фото: Akorda.kz
ШҲТ Самарқанд саммити асосий мажлиси бошланди
Фото: Akorda.kz
ШҲТга кузатувчи ҳамда меҳмон сифатида таклиф қилинган Беларус, Эрон, Монголия, Туркия, Озарбойжон, Туркманистон етакчилари мажлисга тадбирнинг кенгайтирилган қисмида қўшилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.