Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўллари қачон қуриб битказилиши айтилди

Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўллари қачон қуриб битказилиши айтилди
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда:

Булар:
  • Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;
  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;
  • Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 км.лик автомобиль йўли ва Таҳтақорача довонида 4,4 км.лик туннель қуриш лойиҳаси;
  • Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари бўйича Жаҳон банки гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда;
  • Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.