Икки нафар олийгоҳ ректори лавозимидан озод қилинди

Икки нафар олийгоҳ ректори лавозимидан озод қилинди
Жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ҳамда Бухоро муҳандислик технология институтининг ректори Нусратулло Баракаев лавозимидан озод этилди.
Икки нафар олийгоҳ ректори лавозимидан озод қилинди
Улуғбек Азизов / Фото: Facebook / Ulugbek_Azizov
Олий таълим вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ҳамда Бухоро муҳандислик технология институтининг ректори Нусратулло Баракаев ишдан олинган.

Нусратулло Баракаев президентнинг 2019 йил март ойи охирида Бухорога ташрифи доирасида ишдан олинган Улуғбек Муҳамедханов ўрнига Бухоро муҳандислик технология институти ректори этиб тайинланганди.
Икки нафар олийгоҳ ректори лавозимидан озод қилинди
Нусратулло Баракаев / Фото: daryo
Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Улуғбек Азизов эса 2020 йилнинг август ойидан бери Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.