Тошкентдаги 31 та ОТМда дарслар соат 9:30 дан бошланади

Тошкентдаги 31 та ОТМда дарслар соат 9:30 дан бошланади
9 январдан Тошкентда метро бекатларга яқин жойлашган 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгартирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур қарор пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қабул қилинган қарорда келтирилишича, тегишли таълим муассасаларида иш графиги мақбуллаштирилгандан сўнг тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.
Тошкентдаги 31 та ОТМда дарслар соат 9:30 дан бошланади
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан 2023 йил 1 январдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилди. 2022 йил охирида ҳукумат таркиби янгиланиб, собиқ инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов бу вазирликка вазир этиб тайинланди. Олий таълим вазирлигининг собиқ раҳбари Абдуқодир Тошқулов президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.