Собиқ иқтисодчи катта пора билан қўлга олинди

Собиқ иқтисодчи катта пора билан қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузурида Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, туман халқ таълими бўлими собиқ иқтисодчиси Г.А. ва бошқалар 2020-2021 йилларда бош ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М., М.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни қоплаб бериш эвазига 4 нафар фуқаронинг жами 65 000 АҚШ доллари ва 240 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.