Ўзбекистондаги аҳолиси энг кўп туманлар маълум қилинди

Ўзбекистондаги аҳолиси энг кўп туманлар маълум қилинди
Статистика агентлиги 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республика туманлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, аҳолиси энг кўп ҳудуд Самарқанддаги Ургут тумани. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Денов тумани, Тошкент шаҳри Олмазор туманлари ҳам рейтингда етакчилардан ҳисобланади.

Ургут тумани – 545,7 минг киши;
Денов тумани – 409,5 минг киши;
Олмазор тумани – 395 минг киши;
Паст Дарғом тумани – 374,9 минг киши;
Юнусобод тумани – 366,9 минг киши;
Шайхонтоҳур тумани – 360,5 минг киши;
Асака тумани – 347,5 минг киши;
Мирзо Улуғбек тумани – 323,1 минг киши;
Шаҳрихон тумани – 317,2 минг киши;
Ғиждувон тумани – 317,1 минг киши.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.