Тошкентда кучли ёғингарчиликдан балконлар қулаб тушди

Тошкентда кучли ёғингарчиликдан балконлар қулаб тушди

Фото: Яккасарой тумани ҳокимлиги

Кучли ёғингарчилик кузатилганлиги сабабли Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган 1963- йилда қурилган 59-уйнинг 17-19-хонадонлари балкон қисми қулаб тушди.

Яккасарой туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, ҳолат ҳокимлик, туман ФВБ қутқарувчилари ва Тошкент шаҳар Ҳудудий уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан ўрганилган.

\"\"

Хонадон эгаларига ва уйнинг ички қисмига ҳеч қандай зарар етмаган.

\"\"

Ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан инструментал техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.