Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими 2 баравар кўпайиши кутилмоқда

2023 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими тахминан 1 миллион кишини ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан (567 минг киши) деярли икки баравар кўп бўлади. Бу ҳақда жума куни Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Бархон Алиқулов журналистларга маълум қилди.
\"Бу йил биз Россия Федерациясидан миллионга яқин сайёҳ келишини кутмоқдамиз. Ўйлайманки, бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд\", — деди у.
Алиқуловнинг аниқлик киритишича, 2022 йил охирида россияликларнинг Ўзбекистонга сайёҳлик оқими 567 минг кишини ташкил қилган. Ўзбекистонда меъморий-маданий туризмдан ташқари, бошқа соҳалар: экотуризм, спорт ва ишбилармонлик туризми ҳам фаол ривожланмоқда. Бундан ташқари, 24-26 апрель кунлари республика ҳудудида “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасининг ўтказилиши ишбилармонлик туризмининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
\"Ҳозир гастро-туризм ривожланмоқда - бу алоҳида масала. Ўзбекистонда бўлганингизда қандайдир объектга боришдан бош тортишингиз мумкин, лекин ўзбек таомидан воз кечишнинг иложи йўқ. Бу хорижлик меҳмонларимизнинг фикри”, - деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













