Она ва бола уйга киритиб қўйилди


юронинг Миробод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 14.11.2022 йил кундаги ижро варақасига кўра ундирувчи Ш.Зайнутдинова ва бир нафар вояга етмаган фарзандини Миробод тумани Фидокор кўчасида жойлашган хонадонга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига 30.12.2022 йил куни келиб тушган.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга ижро қилиш учун топширилган. Қарздор фуқаро томонидан она ва болани уйга киритмай қаршилик кўрсатиб келган.
Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувчи Ш.Зайнутдинова ва бир нафар вояга етмаган фарзанди билан суд қарорида белгиланган Миробод тумани Фидокор кўчасида жойлашган хонадонга киритилиб мазкур ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41-моддасига асосан тамомланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













