Хоразмда 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Хоразмда 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 6 май куни 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, навбатчилик қисмига соат 12:50 да фуқаро Ч.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиб, вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойи туман прокурори Б.А.Матрасулов раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи ва суд-тиббий экспертлари иштирокида кўздан кечирилган.

Фуқаро Ч.Қ. Хадра қишлоғи “Незахос” маҳалласи Озодлик кўчасида яшаган. У 2005 йил 4 февралда туғилган. Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.