Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 1 июнь “Халқаро болалар куни” арафасида жорий йилнинг 19 май куни “Фарҳод деҳқон бозори” ҳудудида арзонлаштирилган товар моддий бойликлар ярмаркаси ташкиллаштирилди.
 
Ярмаркада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 июль 2009 йилдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан жами 200 та ижро ҳужжатлари юзасидан давлат даромадига ўтказилиши белгиланган 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар моддий бойликлар савдога олиб чиқилди.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда
Ташкил этилган ярмаркада истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ҳамда бозор талабидан келиб чиқиб, болалар ва катталар кийим-кечаклари, маиший техника воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, парфюмерия ва косметика маҳсулотлари ва бошқа турдаги товар моддий бойликлар сотувга қўйилди.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда
Ўтказилган ярмарка савдоларида жами 200 та ижро ҳужжатлари бўйича 200 млн. сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар сотилди. 
Арзонлаштирилган ярмарка савдолари давом этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.