Қўқон бозорида катта ёнғин содир бўлди (видео)

Қўқон бозорида катта ёнғин содир бўлди (видео)

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бозорда йирик ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Байналмилал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга асосан 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда. Вазият назоратга олинган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмади.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1668300785854328833?s=20]


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.