Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, Юнусобод тумани 12-даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 150 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган. Ёнғинга соат 19:21 да етиб борилиб, соат 19:52 да ўраб олинган ва соат 19:55 да бартараф этилди.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 та автонарвон жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1673125644459286528?s=20]


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.