Юнусобод туманидаги каналда чўкаётган фуқаро қутқариб олинди

Юнусобод туманидаги каналда чўкаётган фуқаро қутқариб олинди
\"\"
Фото: ФВВ ахборот хизмати

 

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги каналда чўкаётган фуқаро қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 10 июль куни соат 14:51 да Тошкент шаҳар ФВБ Тезкор бошқарув маркази навбатчи-диспетчерлик хизматининг 101 қисқа рақамига Юнусобод тумани, ТҲАЙ кўчасидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида фуқаро чўкиб кетаётгани тўғрисида хабар келиб тушди.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Маълум бўлишича, фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб, чўмилиш мақсадида сувга тушган ва ўз эҳтиётсизлиги натижасида хавфсизлигини таъминлай олмай, чўкаётган бўлган. ФВВ қутқарувчилари фуқарони каналдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг психологик ёрдам кўрсатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

\"\"
Фото: ФВВ ахборот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.