Бухорода ҳаракатланиб кетаётган экскаватор ёниб кетди

Бухорода ҳаракатланиб кетаётган экскаватор ёниб кетди
\"\"
Фото: Бухоро вилоят ФВБ ахборот хизмати

Бухоро вилоятида ҳаракатланиб кетаётган “Volvo” русумли мини экскаватор ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 13 июль куни соат 19:49 да Бухоро шаҳар, Зулфия кўчасида содир бўлган. 2 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилди. Воқеа жойига экипаж соат 19:51да этиб бориб, ёнғин соат 19:58 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида мини экскаваторнинг двигатели ва салон қисми ёнган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби: электр симларининг қисқа туташуви. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.