Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
\"\"

Экология вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлими ҳудудида Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Т. Б. томонидан ноқонуний балиқ овлангани аниқланди.

Т. Б. бошқарувидаги автотранспорт воситасида овлаш тақиқланган кичик ўлчамдаги жами 541 та (113,5 кг) оқсила (судак) балиқлари топилди.

Ўрганиш натижасида ҳайвонот дунёсига жами 178 миллион 530 минг сўм миқдорида зарар келтирилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.