Бозордаги ноқонуний дўкон буздирилди

Бозордаги ноқонуний дўкон буздирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, савдо мажмуалари ва бозорларда белгилангандан ташқари қўшимча савдо жойларини ташкил этиш, шунингдек контейнерлар, автомашиналардан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Бозордаги ноқонуний дўкон буздирилди

Фуқаро Д.А. ҳам Бўстон туманидаги “Деҳқон бозори”нинг кириш қисмига ноқонуний савдо дўкони қуриб, 4 йилдан зиёдроқ вақт давомида савдо-сотиқ билан шуғулланиб келган. Шу сабабли, Бўстон туман ҳокимлиги ушбу жойдаги ноқонуний қурилмани буздирилишини суд орқали сўраган.

Бозордаги ноқонуний дўкон буздирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг ижро варақасида Бўстон тумани “Деҳқон бозори” кириш қисмига қурилган 30 кв.метр ер майдонидаги жавобгарга тегишли бўлган қурилмалар буздирилиши ва бўшатилган ер майдони туман ҳокимлиги ихтиёрига қайтарилиши кўрсатилган.

Бозордаги ноқонуний дўкон буздирилди

Бюронинг Бўстон туман бўлими томонидан қарздор Д.А. огоҳлантирилган бўлиб, ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бузилмагани сабаб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди буздирилиши таъминланди.

Бозорларда савдо қилиш қоидасига амал қилиш, ҳужжатлари расмийлаштирилган жойларда савдо қилиш юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолатларга тушишнинг олдини олади.

Бюронинг Бўстон туман бўлими

давлат ижрочиси Дилшодбек Ҳайдаров

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.