Меҳнат фахрийлари доимо эътиборда

Меҳнат фахрийлари доимо эътиборда

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

\"Устозларимиз, мазкур соҳага кўп меҳнати сингган фахрийларимиз билан ҳамиша фахрланамиз. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ишимизда кўп асқотади. Улардан нафақат байрамларда, балки доимий равишда хабар оламиз\", - дейди бошқарма катта инспектори Акмалжон Исаков.

Эъзозланган фахрийларнинг тилида ва дилида шукроналик. Улар юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, бошлаган ишларимиз ҳамиша хайрли бўлишини сўраб дуодалар.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.