Самарқандда «ножўя хатти-ҳаракат» қилган судя лавозимидан озод этилди

Фото: Getty Images
Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этгани учун Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.
Қайд қилинишича, Вахобовнинг судялик ваколатлари ҳам муддатидан илгари тугатилган.
Ҳолат юзасидан бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













