Алимент сабаб, фарзандидан узоқлашаётган оталар...

Алимент сабаб, фарзандидан узоқлашаётган оталар...

Бюро органлари томонидан алимент тўловларини ундириш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги тадбирлар давомида фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаб, яшириниб юрган қарздор оталар излаб топилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув бўлими ходимлари томонидан 2023 йил 24-26 октябрь кунлари Қибрай туманида алиментдан қарздорлиги 20 млн. сўмдан юқори бўлган 101 нафар шахсга нисбатан тезкор-қидирув ишлари олиб борилди.

Суд ушбу тадбирда топилган қарздорларнинг 33 нафарига нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгилади, 3 нафарига эса ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатди.

Ҳозирда қолган қарздорлар бўйича тезкор қидирув ишлари олиб борилмокда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.