Ўзбекистонликлар Польшага ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Польшага ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Польшадаги ойна ишлаб чиқариш соҳасига ишга таклиф этилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, иш тури: ойна ишлаб чиқариш соҳасида ёрдамчи ишчи. Қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

  • иш ҳақи: 903 АҚШ доллари (солиқлар ушлангандан кейин);
  • иш вақти: 8 соат (ҳафтасига 40 соат) + сменаларда ишлаш имкони мавжуд;
  • тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан.

Талаблар:

  • 18 ёшдан 45 ёшгача;
  • электр жиҳозлар билан ишлаш қобилияти;
  • рус тилида эркин сўзлаша олиш;
  • жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;
  • Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

Рўйхатдан ўтиш

Иш ўринлари сони чеклангани сабабли рўйхатдан ўтиш 500 нафар номзод рўйхатдан ўтгунга қадар давом этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.