Ўзбекистонликлар Литвага ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Литвага ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон фуқаролари Литвага юк автомобили ҳайдовчилигига ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иш тури — “CE” тоифали гувоҳномага эга юк автомобили ҳайдовчиси. Иш ҳақи: ойига 2000 евродан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин). Суғурта иш берувчи томонидан қоплаб берилади. Номзодлар учун талаблар:

  • 27-45 ёшдаги эркаклар;
  • рус тилини билиши;
  • “CE” ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • судланмаганлик;
  • камида 1 йиллик тажриба;
  • Ўзбекистондан чиқишга таъқиқ бўлмаслиги;
  • ҳайдовчилик картаси;
  • КОD-95 сертификати бўлиши шарт.

Рўйхатдан ўтиш

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.