Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон фуқаролари Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, иш тури — меҳмонхона ишчиси, санитария ходими ва рўйхатхона ишчиси (reception). Ходимларга қуйидагича имкониятлар тақдим этилади:

  • иш ҳақи: 18 000 Туркия лираси (595 доллар, солиқлар тўлангандан кейин);
  • иш вақти: 5 кун 8 соатдан (бир суткада 3 та сменанинг бирида ишлаш);
  • консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Шунингдек, номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:

  • 19 ёшдан 40 ёшгача;
  • тажрибага эга бўлиш;
  • турк, рус ёки инглиз тилида intermediate (B2) даражада сўзлаша олиш;
  • судланмаганлик;
  • хорижга чиқишга тақиқ йўқлиги.

Рўйхатдан ўтиш.

Эслатма: 600 нафар фуқаро рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.