Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича махсус платформа ишга туширилади

Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича махсус платформа ишга туширилади
Ўзбекистонда ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича “Устоз” махсус платформаси ишга туширилади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги президент фармонига кўра, дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олинади.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилади.

Ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформаси ишга туширилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.