Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрел куни Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрел куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда мезбон давлат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













