Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди

Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Бугун, шоир Ғафур Ғуломнинг ўғли, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ва Президент давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган давлат арбоби бугунги кунда эса Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Ғуломов Қодир Ғафурович туман ҳокими Дилшод Шакарбоев ҳамроҳлигида Қўшработ туманининг Пичот маҳалласида бўлди.
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Туманнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб, келгусида хавфсиз ва тежамкор қуёш фотоэлектр станцияларини, шамол оқимининг кинетик энергиясини электр энергиясига айлантирувчи шамол электр станцияларини шунингдек, генератор ва двигателнинг ишини бошқарувчи автоматик қурилма ҳамда улар ўрнатиладиган иншоотлардан иборат шамол двигателларини қуриш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Бундан кўзланган мақсад, туманда хонадонларга етарли ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.