Бўстонлиқда Treilblezer автомашинаси ағдарилиб кетди

Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 апрел куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида жойлашган тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланиб кетаётган 40 ёшли М.Ф бошқарувидаги «Treilblezer» автомашинаси ағдарилиб кетган.
Мазкур ЙТҲга ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва унинг йўл торлигини инобатга олмасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 апрел куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида жойлашган тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланиб кетаётган 40 ёшли М.Ф бошқарувидаги «Treilblezer» автомашинаси ағдарилиб кетган.
Мазкур ЙТҲга ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва унинг йўл торлигини инобатга олмасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













