Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан

Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан
Фото: Видеодан кадр
29 апрел куни Самарқанд шаҳрида Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганди.

Ўша куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳри Ўзбекистон кўчасида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчиси бўлган қизни уриб юборган.

“Марказий студия” информацион дастури эфирида берилган лавҳада айтилишича, ўша куни Cobalt бошқарувида 9-синф ўқувчиси бўлган.

У онасига тегишли машинани ўртоқлари билан рухсатсиз олиб чиқиб кетган ва ўқувчи қизни уриб юборган.

Бироқ Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг ҳодисадан 2 кун ўтиб, 1 май куни тарқатган хабарида ҳайдовчининг ҳам ўқувчи бўлгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.