Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида Россия президентини Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар давомида раҳбарлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқади.
Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган. Президентлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этади.
Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.