Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси бўлган 26 ёшли аёл ўзини ўлдирмоқчи бўлди

Фото: Самарқанд ИИБ
Ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ҳодисага рашк сабаб бўлган. ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ҳодисага рашк сабаб бўлган. ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













