Қайси соҳа вакиллари даромадларининг ошишини кўпроқ кутяпти?

Қайси соҳа вакиллари даромадларининг ошишини кўпроқ кутяпти?
Марказий банк 2024 йил II чораги бўйича аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Унда бир қанча аҳамиятли жиҳатни кўриш мумкин.

Даромад субиндекси

Жорий йил II чоракда даромад субиндекси аввалги чоракка нисбатан 0,7 фоизга пасайиб, 70,3 бандга тенг бўлган ва ўтган йилнинг мос даври даражасида шаклланган.

Келгусида даромадлар ошиши бўйича кутилмалар индекси бироз пасайган бўлса-да, сўров иштирокчиларининг қарийб учдан икки қисми келгуси чоракларда даромадлари кўпайишини кутяпти.
Қайси соҳа вакиллари даромадларининг ошишини кўпроқ кутяпти?
Келгусида даромади ошишини кутаётган респондентларнинг аксарият кўпчилиги 5-7 млн сўм, 7-10 млн сўм ва 10 млн сўмдан юқори ойлик даромадга эга бўлган гуруҳларга тўғри келмоқда. Даромади нисбатан пастроқ (2-3 млн сўмгача) бўлган аҳоли вакилларининг келгусида даромади ортиши бўйича кутилмалари қолган даромад гуруҳларига нисбатан пастроқ шаклланган.

Респондентларнинг 68 фоизи (ўтган чоракда 75 фоиз) расмий иш хақидан даромад олишини таъкидлаган. Тадбиркорлик, томорқа фаолияти ҳамда пул ўтказмалари орқали даромад олувчиларнинг улуши ортган.
Қайси соҳа вакиллари даромадларининг ошишини кўпроқ кутяпти?
Сўровда туризм, маиший хизмат, ташиш хизмати ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритувчилар даромадларининг ошиши бўйича оптимистик кутилмаларни қайд этган бўлса, аксинча, давлат бошқаруви, банк-молия, коммунал хизматлар ва қурилиш соҳасидагиларнинг кутилмалари нисбатан пессимистик бўлган.

Харажат субиндекси

Иккинчи чоракда респондентларнинг кўпчилиги пулнинг катта қисмини уй-жой таъмири (25,8 фоиз), таълим (20,5 фоиз) ва даволаниш (20,1 фоиз) учун сарфлашганини қайд этган. Ўз навбатида харажатлар таркибида автомобил сотиб олганлар улуши биринчи чоракдаги 12,3 фоиздан 10,5 фоизгача, уй-жой хариди улуши 6,2 фоиздан 5,8 фоизгача қисқарган.

Шунингдек, мебел сотиб олиш (5,3 фоиздан 4,3 фоизга), электрон қурилмалар (4,8 фоиздан 3,5 фоизга), оилавий тадбирлар (11,5 фоиздан 9,2 фоизга) билан боғлиқ харажатлар улуши ҳам камайган.
Қайси соҳа вакиллари даромадларининг ошишини кўпроқ кутяпти?
Ўз навбатида тўй маросимлари (7,7 фоиздан 8,4 фоизга), саёҳат (5,2 фоиздан 6,5 фоизга) ва уй-жойларни таъмирлаш (23,7 фоиздан 25,8 фоизга) билан боғлиқ харажатлар улуши ортган.

Жамғариш субиндекси

Таҳлилларга кўра, аксарият респондентлар (жамига нисбатан таҳминан 37 фоиз) жамғармалари мавжуд эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек жамғармалари 1 ойгача етадиган респондентлар улуши тахминан 34 фоизни ташкил этган бўлса, 1−3 ойгача бўлган давр учун ушбу кўрсаткич тахминан 17 фоизга тенг бўдган.
Қайси соҳа вакиллари даромадларининг ошишини кўпроқ кутяпти?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.