Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Қонликўл туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан биргаликда туман “Ёшлар маркази”да бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга меҳнат ярмаркасининг аҳамияти, меҳнат мигрантлари учун янги шароитлар, шунингдек жорий йил ўтган тўққиз ойи давомида алимент пулларини ундириш билан боғлиқ суд қарорларининг бажарилиши, ишсиз қарздорларни иш билан таъминлаш йўналишидаги ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Тадбирда иштирок этганлар тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари билан яқиндан таништирилиб муносиб ўринларга ишга жойлаштирилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.