Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди
Фото: Президент матбуот хизмати
6 ноябр куни Бишкек шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди
Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро ҳамкорликнинг амалий натижалари алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва саноат кооперацияси кўлами ортиб бормоқда, Тошкент вилоятида индустриал парк ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Октябр ойида Қўқон шаҳрида биринчи Ҳудудлар форуми ўтказилди. Бу ойда Будапешт шаҳрида муҳим қўшма маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди
Давлат раҳбарлари икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар. Етакчи компанияларнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар портфелини шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.