Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди

Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдорлари белгиланди.

«Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:

- крипто-биржа учун – 73 400;
- майнинг-пул учун – 3 000;
- крипто-депозитарий учун – 7 000;
- крипто-дўкон учун – 3 700.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.