«Ўзгидромет» навбатдаги тезкор ахборотни эълон қилди

«Ўзгидромет» навбатдаги тезкор ахборотни эълон қилди
«Ўзгидромет» янги тезкор ахборот билан чиқди. Унда айтилишича, 2025 йил 23-27 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди антициклон таъсирида бўлади. Ҳарорат-13-15 даражагача пасайиши кутиляпти. Дам олиш кунларида ҳарорат кўтарила бошлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.