Янгиҳаёт туманида автомобил ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида автомобил ёниб кетди
Фото: ИИВ
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, “Марҳамат” МФЙ, 9-қурилиш ҳудуди, 40-уй олдида автомобил ёниб кетди. Бу ҳақдаги хабар 1 феврал куни соат 15:34 да Тошкент шаҳар ФВБга келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 15:41 да етиб бориб, ёнғин соат 15:46 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.