Ўзбекистонда Туркманистон маданият кунлари очилади

Ўзбекистонда Туркманистон маданият кунлари очилади
Ўзбекистонда Туркманистон маданият кунлари очилади

Тошкент ва Бухорода Туркманистон маданият кунлари бўлиб ўтади. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, улар Ўзбекистон ҳукуматининг 4 ноябрдаги топшириғига биноан ўтказилади.

7 ноябрь куни Туркманистон маданият вазири ўринбосари Атагелди Шамурадов бошчилигидаги Туркманистон делегацияси Бухоронинг диққатга сазовор масканларини томоша қилди, 8 ноябрда эса Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигида учрашув ўтказди.

Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Туркманистон маданият кунларининг очилиш тантанаси ўтказилади.

9 ноябрда пойтахтда амалий санъат ва музей кўргазмаси, ёзувчи ва шоирлари учрашуви, концерт ва туркман фильмлари намойиши бўлиб ўтади. 10 ноябрда эса Бухорода туркман кинофильмлари намойиши ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.