1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади

1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади
“Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

▪️2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
▪️250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
▪️250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
▪️50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

HAMROH тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:
  • хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;
  • ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
  • аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.