Европа Иттифоқи дипломатларидан оригинал Наврўз табриги

Европа Иттифоқи дипломатларидан оригинал Наврўз табриги
Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонликларга оригинал табрик йўллади.

Табрик видеолавҳа шаклида тайёрланиб, унда Чехия, Германия, Франция, Италия, Латвия, Венгрия, Руминия, Словакия элчилари, шунингдек, Болгария ва Испаниянинг муваққат ишлар вакиллари иштирок этди. Улар шарқона янги йилни нишонлаб, ўзбек тилида шеър ўқидилар.

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар эса нафақат шеър ўқиди, балки мусиқий ижрога ҳам ҳамроҳлик қилди. У ўзининг чиқишида қўбиз чолғусини тарғиб этиб, ушбу қадимий сознинг моҳиятини ёритиб берди.

Дипломатлар ижросидаги шеърда қуйидаги сатрлар акс этди:

Она ер тафтидан ғунча гул очар,
Гуллар қўшиқ куйлаб ҳидларин сочар,
Япроқ чапак чалгач, болари қочар,
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!


ЕИ дипломатларининг мезбон мамлакатга эҳтиром рамзи сифатида ўзбек тилида табрик йўллаши яхши анъанага айланмоқда. Аввалроқ, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан ҳам шундай видеоқутлов йўлланган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.