Тошкентда умумшаҳар ҳашари ўтказилади

Тошкентда умумшаҳар ҳашари ўтказилади
12 ва 13 апрел кунлари Тошкентда умумшаҳар ҳашар ўтказилади, деб Nova24.uz хабар берди.

Маълумотга кўра, барча туманларда уй олди ва жамоат ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Маҳаллаларда ҳовлилар безатилади, дарахтлар экилади, тартиб-интизом таъминланади.

Бу тадбир шаҳар тозалиги ва шинамлигини таъминлашда умумий ҳисса ҳисобланади. Ҳокимият барча фуқароларни хашарда иштирок этишга чақирмоқда. Тозаликни сақлаш катта шаҳар анъанаси ва Тошкентга бўлган ҳурмат белгисидир.

Маҳалла ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларни фақат ихтиёрий асосда жалб этиши шарт. Ишлар қуйидагиларни қамраб олади: ҳудудни ободонлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий ва маданий мерос объектларини сақлаш, қабристонларни таъмирлаш.

Хавф туғдириши мумкин бўлган қуйидаги жойларда ҳашар ўтказиш тақиқланади:
• Автомагистраллар
• Тиқилган кўчалар
• Сув объектлари ва соҳиллар
• Қурилиш майдонлари
• Иншоотлар томи
• Хавфли ишлаб чиқариш ҳудудлари
• Инсон ҳаётига хавфли жойлар
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.